Пойтахтимиз ҳудудидаги сайёҳлик намойиши объектларига ташриф буюрган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан "Humo arenа', "Magic city" истироҳат боғлари ва А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонидаги "Президент арчаси" ҳамда "Янги йил" байрами тадбирларида уларнинг хавфсизлигини таъминламоқдалар. Сайёҳлар ходимлар билан ўзаро суҳбат давомида мароқли дам олаётганликларини ва ўзларининг келгусидаги режалари билан ўртоқлашиб, юртимизнинг бой тарихи, диққатга сазовор жойлари ва қадимий анъаналари уларда чуқур таассурот қолдираётганини билдиришди. Юртимизда байрам шукуҳи давом этмоқда.
|Telegram |YouTube |TV |Website
|Telegram |YouTube |TV |Website