ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛДИ: ХИВАДА 330 ЎРИНЛИ ЯНГИ МАКТАБ ИШГА ТУШДИ!
“26 январь – Божхона хизмати органлари ходимлари куни” арафасида Божхона қўмитаси томонидан Хива шаҳрининг Ангариқ маҳалласида янгидан қурилган 330-ўринли мактаб фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги, Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.
Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш энг устувор йўналишларга айланиб, бунда божхона ходимлари ҳам муносиб иштирок этмоқда.
“Божхона - халқ хизматида!” деб ишонч билан айта олишимизнинг боиси – биргина 2024 йилнинг ўзида божхона органларининг ҳиссаси билан Олмалиқ шаҳрида 360 нафар ёшлар таҳсил олаётган 80-сон махсус мактабда, Қўқон шаҳридаги 360 ўринли давлат мактабгача таълим муассасасида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Хива шаҳридаги Ангариқ маҳалласида бунёд этилган янги мактаб ҳам ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Мактаб замонавий талаблар асосида қурилди, энг сўнгги русумдаги мебель ва ўқув техник воситалари билан жиҳозланди, ўқувчилар учун ошхона, спорт зали, кутубхона барпо этилди.
Аҳамиятлиси шундаки, Хива шаҳридаги Ангариқ МФЙ янги маҳалла бўлганлиги учун бу ердаги ўқувчи ёшлар қишнинг совуғи ва куннниг иссиғида қўшни маҳалладаги мактабга қатнаб ўқишарди. Айрим ўқувчилар эса ундан-да узоқ мактабларга иккита жамоат транспорти орқали қатнашган.
Шу сабабли маҳаллада янги мактабнинг ишга туширилишини бу ердаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари кўпдан бери интиқлик билан кутишаётган эди.
Тадбирда масъуллар ва нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, муассаса тантанали равишда очилди ҳамда янги мактабда ўқув жараёнлари бошланди.