Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Меҳнат муносабатлари ҳақида ахборот берувчи канал
www.youtube.com/@huquqshunosminbari
www.facebook.com/huquqshunosminbari
www.instagram.com/huquqshunosminbari
Таклифлар учун: @huquqshunosminbari_bot
https://www.tirikchilik.uz/@huquqshunosminbari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


♾️Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимлар иш ҳақи миқдорининг меҳнатнинг миқдори ва сифатига, уларнинг шахсий ва жамоавий натижаларига боғлиқлигини белгилаш усулидир.

🔔Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади, бундан Меҳнат Кодексида айрим тоифадаги ходимларга нисбатан назарда тутилган ҳоллар мустасно.

✔️Ташкилотда айрим тоифадаги ходимларга ёки таркибий бўлинмаларга нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир нечта тизими қўлланилиши мумкин.

📌Ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади.

🏓Фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва муайян иқтисодий шароитларга қараб меҳнатга ҳақ тўланишини ташкил этиш учун ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг тарифли ва (ёки) тарифсиз тизимлари қўлланилиши мумкин.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимлари ва турлари қонунчиликда белгиланади.

telegram
|youtube |instagram |facebook


Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун йилига неча соатдан ошмаслиги кераклиги белгиланган?
Опрос
  •   60 соат
  •   120 соат
  •   168 соат
58 голосов


Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи ... шарт?
Опрос
  •   ишдан четлаштириши
  •   ишдан бўшатиши
  •   интизомий чора кўриши
28 голосов


Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган қўшимча меҳнат таътили берилиши белгиланган. Битта ташкилотда 42 йил давомида ишлаган ходимга неча календарь кун қўшимча меҳнат таътили берилади?
Опрос
  •   8 календарь кун
  •   16 календарь кун
  •   17 календарь кун
18 голосов


Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига давомийлиги неча кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилади?
Опрос
  •   21 календарь кун
  •   27 календарь кун
  •   30 календарь кун
63 голосов


Репост из: Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari
#савол #жавоб #меҳнат_таътилидан_чақириб_олиш

📌Обуначилардан келган савол: Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкинми?

♾Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

🔔Таътилдан чақириб олиш учун ходимнинг розилигини олиш зарур бўлади. Чақириб олишни буйруқ билан расмийлаштирилиб, таътилнинг фойдаланилмаган қисмининг бошланиш санаси тўғрисида ходим билан келишиб олиш керак.

📂Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилида берилиши керак.

📊Ходимни фақат йиллик асосий ёки қўшимча таътилдан чақириб олиш мумкин.

📝Бундай чақириб олиш иш ҳақи сақланмайдиган таътил, ўқув таътиллари, бола парвариши таътиллари ва бошқа турдаги таътилларга амал қилмайди.

✔️Хатто розилиги бўлган тақдирда ҳам, қуйидаги ходимларни чақириб олиш таъқиқланади:

👨‍💻18 ёшгача бўлганлар;

👩‍🚒Зарарли ва (ёки)хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлганлар;

👩‍⚕️ҳомиладор аёллар (Меҳнат кодексининг 232-моддаси, 2-қисми).

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook


Корхонада 2024 йилда жамоа шартномаси тузилди ва кучга кирди. 2025 йилда янги ходим ишга қабул қилинди. Ушбу ҳолатда янги ишга қабул қилинган ходимга жамоат шартномаси татбиқ этиладими?
Опрос
  •   Йўқ, татбиқ этилмайди
  •   Ҳа, татбиқ этилади
  •   Йўқ, жамоа шартнома қабул қилингандан кейин ишга келган ходлимга татбиқ этилмайди
40 голосов


#жамоа_шартномаси #намунавий_макет2025

⚖️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Жамоа шартномасининг 2025 йил учун макети ишлаб чиқилди.

🔰Жамоа шартномаси – ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркордаги индивидуал меҳнат муносабатлари ва бевосита улар билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан уларнинг вакиллари бўлган касаба уюшмалари ва иш берувчи ўртасида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

📍Жамоа шартномаси бутун бир ташкилотда, унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин.

🖌Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.

🗂Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор ва уни тузиш масаласи бўйича жамоа музокараларини бошлаш тўғрисидаги таклиф томонлардан бири, яъни ходимлар ёки иш берувчи томонидан берилиши мумкин.

📂Жамоа музокараларини ўтказиш ва Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун ижтимоий меҳнат-масалалари бўйича комиссия тузилади.

❇️Жамоа шартномаси қуйидаги шартларни ўз ичига олмаслиги зарур:

➕Қонунчилик ёки жамоа келишувлари билан солиштирганда ходимлар ҳолатини ёмонлаштирувчи амалларни жорий этиш;

➕Меҳнат ва касб-ҳунар соҳасидаги камситишларни таъқиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

➕Мажбурий меҳнатни таъқиқлаш тўғрисидаги талабларга риоят этмаслик;

➕Локал даражада ҳал бўлиши мумкин бўлган масалалар доирасидан чиқиш.

Макет мазмуни умумий хусусиятга эга. Ҳар бир иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси фаолият соҳаси ва тури, ишлаб чиқариш шароитлари ва ташкил этилиши, иш тартиби, турли тоифадаги ходимлар меҳнатидан фойдаланишдан келиб чиққан ҳолда Жамоа шартномасига ўз аниқ ташкилоти ишлаши учун зарур бўлган меъёрларни киритади. Мазкур ташкилот фаолиятига хос бўлмаган меъёрлар (масалан, касаначилик, ишнинг вахта усули, спортчилар ёки маданият ходимлари меҳнатини қўллаш ва бошқалар) Жамоа шартномасига киритилиши шарт эмас.


telegram |youtube |instagram |facebook


2025-JSh.doc
472.0Кб
Жамоа шартномасининг 2025 йил учун ишлаб чиқилган макети.

telegram |youtube |instagram |facebook


#биласизми

🇺🇿Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга амалга ошираётган ходимларга қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:
ижодий таътил — меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга амалга ошираётган ходимларга илмий даражани олишга доир диссертацияни якунлаш учун, шунингдек, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг ёзиш чоғида асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда бериладиган ижтимоий таътил тури;

🔰фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;
диссертация — муаллиф (ходим) томонидан шахсан ёзилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;

🔰фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертациясини якунлаш учун - 6 ойгача.

⚖️Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларда ижодий таътилларнинг муддати кўпайтирилиши ҳамда кўпайтирилган муддат учун ўртача ойлик иш ҳақи ёки унинг бир қисми сақланиб қолиши назарда тутилиши мумкин.

⚠️Кўпайтирилган ижодий таътилларнинг давомийлиги, шунингдек, мазкур таътилларни навбатдаги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритиш тўғрисидаги масала ходимларга ушбу таътиллар берилишини белгиловчи ҳужжатларда тартибга солиниши керак.

telegram |youtube |instagram |facebook


Ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги бу - ...?
Опрос
  •   Касб касаллиги
  •   Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
  •   Меҳнатда майиб бўлиш
49 голосов


#меҳнат_кодекси

🇺🇿"Меҳнат кодекси"да Ишланмайдиган байрам кунлари тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

📅Қуйидаги кунлар ишланмайдиган байрам кунларидир:

✅1
январь — Янги йил;

8 март — Хотин-қизлар куни;

21 март — Наврўз байрами;

9 май — Хотира ва қадрлаш куни;

1 сентябрь — Мустақиллик куни;

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;

Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

▶️Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

🔰Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

⚠️Дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.

telegram |youtube |instagram |facebook


"Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari


Иш берувчиларнинг ташаббуси билан ходимлар вакилларининг фаолиятини тугатишга йўл қўйилиши мумкинми?
Опрос
  •   ҳа, келишувга мувофиқ
  •   ҳа, юқори ташкилот қарори билан
  •   йўқ, йўл қўйилмайди
614 голосов


#савол_жавоб

♾Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби Меҳнат Кодексида белгиланади.

🔔Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари (даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади.

👉Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги савол-жавобларни қуйидаги ахборотда танишингиз мумкин.

Батафсил маълумот учун: https://teletype.in/@huquqshunosminbari/123

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook


Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами неча календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади?
Опрос
  •   6
  •   8
  •   12
768 голосов


#савол_жавоб #касаба_уюшмалари

❓Савол: Касаба уюшма раислигини асосий ишидан озод этиб бажараётган ходимларга қандай ҳуқуқларга эга?

🔔Жавоб
: Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунига биноан:

♾Касаба уюшмалари органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлов ваколатлари тугаганидан сўнг аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаган тақдирда эса ўша ташкилотда ёки ходимнинг розилиги билан бошқа ташкилотда аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

✔️Касаба уюшмалари органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имкони бўлмаган тақдирда, улар қонунчиликда, жамоа шартномаларида, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.

🔔Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат кодекси"га асосан:

😵‍💫Вакиллик органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, — аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

⚡️Вакиллик органлари таркибига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа шартномалари, келишувларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

🕊telegram |📺youtube |📱instagram |📱facebook


Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш тўғрисида ёзма шаклда таклиф олган иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси қанча муддатда ўз вакилларини комиссияга юбориши шартлиги белгиланган?
Опрос
  •   5 кун
  •   7 кун
  •   10 кун
716 голосов


📉"Меҳнат кодекси"да Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

📊Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

📁жамоа келишувлари;

📁жамоа шартномалари;

📁иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;

📁ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.

🔖Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

📕Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирувчи қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди.

telegram |youtube |instagram |facebook


Иш берувчи ходимдан касаба уюшмасига аъзо бўлмаслик тўғрисида тилхат ёздириб олди. Маълум вақтдан сўнг ходим касаба уюшмасига аъзо бўлди. Иш берувчи эса у билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Бу ҳолатда...?
Опрос
  •   Иш берувчининг ҳаракати қоруний, чунки ходим ёзма тилхатга риоя қилмаган.
  •   Иш берувчи аввал ходимдан касаба уюшмаси аъзолигидан чиқишини сўраши зарур.
  •   Ходимнинг касаба уюшмасига аъзо бўлмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятлари ҳақиқий эмасдир.
226 голосов

Показано 20 последних публикаций.