7335800.pdf
Инженерлик мактаблари ташкил этилади
“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-20-сон, 22.01.2025 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан 3 йил муддатга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилади:
🔹фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш;
🔹мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этиш.
🗓 Электротехника соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун электротехника саноати корхоналари томонидан оммавий савдолар орқали сотиб олинадиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари бўйича тўловларини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлашга розилик берилади.