Тергов ҳибсхонасида оммалашган айрим жаргон сўзлар
📝 Иш фаолиятимиз давомида тез-тез тергов ҳибсхоналарига бориб турамиз. Ҳимоямиз остидаги шахслар билан суҳбатимиз давомида уларнинг нутқида янги терминлар пайдо бўлганини сезамиз. Бундай терминлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш қаршингизда ўтирган инсонни тезроқ тушуниш имконини беради:
➖Акула - порахўр;
➖Амазонка - енгил табиатли аёл;
➖Аптекачи – Жиноят кодексининг *251-1-моддаси билан гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс;
➖Баланда - маҳбус ва маҳкумнинг овқати (шилдир сув);
➖Баландёр - ТХ ва ЖИЭК ларда асосан овқат ташувчи, хўжалик ишларини бажарувчи маҳкум.
➖Гад - бу асосан ЖИЭК лардаги СПП , ТБОШ ва шунга ўхшаш ишларни бажарувчи маҳкумлар.
➖Визитка - учрашув;
➖Дачка – 1 ойд икки маротаба (12кг гача) маҳбусга киритиладиган озиқ-овқат ёки бошқа маҳсулотлар;
➖Дед - 100 купюрали АҚШ доллари;
➖Декрет - амнистия;
➖Джин - қўлбола ароқ;
➖Дубак – қаватдаги навбатчи;
➖Кормушка - камера эшигидаги, тўртбурчак шаклидаги кичик эшикчали тешик, овқат тарқатиладиган жой.
➖Корпусной – қаватга жавобгар ички ишлар ходими;
➖Малолетка - қамоқ олинган вояга етмаганлар.
➖Миска - маҳкум ва маҳбуслар овқатланиши учун мўлжалланган темир, алюмин идишлар.
➖Монашка - бу маҳкумалар (қамоқдаги аёллар)
➖"Мороз бўлди" – навбатдаги суд мажлиси бирон сабаб билан бўлмади;
➖Обиженный - Жиноят кодексининг 118,119-моддалари билан қамоққа олинганлар.
➖Объебон – айблов хулосаси;
➖Почта – бир ойда бир маротаба маҳбусга киритиладиган (10кг гача) озиқ-овқат ёки бошқа маҳсулотлар;
➖Прагон – хабар чиқариш.
➖Решка - бу камерада жойлашган темир панжарали дераза.
➖Соқолтой – диний моддалар билан гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс;
➖Строгач – анча йиллар давомида жазо муддатини ўтаган ёки бир неча маротаба судланган тажрибали маҳбус;
➖"Ҳозир келаман" – фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс;
*Жиноят кодексининг 251-1-моддасида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жинояти акс этган.