#savolimbor
❓Ассалому алайкум ҳурматли юристлар жамоаси. Сизларнинг бизга бераётган ҳуқуқий тушунтиришларингиз бизларни ўз ҳуқуқларимизни билишда катта кўмак бўлмоқда, бу учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз.
Сизларга бир саволим бор эди, мени иш берувчи розилигимсиз “ротация” қилиндинг деб паст малакали ишга ўтказиб қўйди, ойлигим ҳам камайтирилди шу қонунийми?
©️Саволга жавоб Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан берилди.
👉Амалдаги Меҳнат кодексида ротация жумласи келтирилмаган ва бунга доир норма белгиланмаган.
МКнинг талабларига тўхталадиган бўлсак, 145-модданинг 1-қисмида ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходимни меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган бошқа ишга унинг розилигисиз, иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказишга йўл қўйилади. Бунда ходим соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. Бекор туриб қолиш сабабли ходимни пастроқ малака талаб этиладиган ишга вақтинча ўтказишга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.
👉Ушбу модданинг 4-қисмида эса ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бажараётган ишига қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади, деб белгиланган.
❗️Лекин бир нарсани таъкидлаб ўтишимиз жоиз бўлади, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг 39-моддасида давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади. Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади дейилган нормани кўришимиз мумкин. Ушбу модданинг 7-қисмида давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартиби, мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати, шунингдек ротация қилинадиган лавозимларда бўлиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади дейилган бўлиб, агарда сиз давлат фуқаролик хизматчиси ҳисоблансангиз кейинчалик шу нормаларга асосан тенга лавозимга розилигингиз билан ёки рўйхатга асосан розилигингизсиз ҳам ротация қилинишингиз мумкин бўлади.
🔰Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иш берувчининг хатти-харакатлари янги МКга асосан ноқонуний деб топилиши мумкин. МК 145-моддасига кўра Сизни ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан бошқа ишга ўтказиш даврингиз бир календар йил давомида жами олтмиш календар кундан ошиши мумкин эмас ҳамда вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврингизда меҳнатингизга ҳақ тўлаш бажараётган ишингизга қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақингиздан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши керак.
https://t.me/hradliya