#Ҳадис_645
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, олим учун осмонлару ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар истиғфор айтурлар».
✍️Термизий ривояти
Абдуллоҳ ибн Муборакдан: «Комил инсонлар кимлар?» деб сўрашди. «Олимлар», деб жавоб бердилар. «Подшоҳлар ким?» деб сўрашди сўнгра. «Зоҳидлар», дея жавоб қилдилар. «Пасткашлар ким?» деган саволга эса: «Дин номидан дунё ейдиганлар», дедилар.
Абу Ҳазим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кишида уч сифат топилмагунча унда қанча илм бўлсада уни олим дейилмайди:
1) Ўзидан илмсизни ҳақорат қилмаслик.
2) Ўзидан илмлига ҳасад қилмаслик.
3) Илм эвазига дунё олмаслик».
Вазир ибн Ҳубайро раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Охиратни дунёдан устун кўриш олимлар сифатидир. Ким шундай бўлса у олим. Аммо кимики ўткинчи нарсаларни келажак охиратдан устун кўрса ундай кишини олим дейилмайди».