БИРГА КЕТАЙЛИК...
Ишқпараст сатрлар йиғлайсан тинсиз,
Кўкнинг қовоғидан қор ҳам ёғилар.
Бўғзимда чинқириқ йиғлайман унсиз,
Дард ичра яримта шеърим туғилар.
Чалажон, кўзини очирмас недир,
Ғижим қоғозларда яширин қисмат.
"БАХТ" нинг шаробини қизғонар кимдир,
Ойнинг ўн беши- да ёруғмас, зулмат.
Йиғлоқи йўлингдан зерикканлар бор,
Қарғалар чўқийди ўлмай кўзингни,
Яшасанг бу дунё кимларгадир тор,
Кўнглимнинг боғига очгил юзингни.
Кел, бирга борайлик ишққа иккимиз,
Остонамни ҳатлаб ўтайлик бирга.
Оппоқ оламларга биз ҳам ҳақлимиз,
Ғижим қоғозлардан кетайлик қирга.
Шоира Жаҳон.
📚ХАЁТ КИТОБИ📚
Ишқпараст сатрлар йиғлайсан тинсиз,
Кўкнинг қовоғидан қор ҳам ёғилар.
Бўғзимда чинқириқ йиғлайман унсиз,
Дард ичра яримта шеърим туғилар.
Чалажон, кўзини очирмас недир,
Ғижим қоғозларда яширин қисмат.
"БАХТ" нинг шаробини қизғонар кимдир,
Ойнинг ўн беши- да ёруғмас, зулмат.
Йиғлоқи йўлингдан зерикканлар бор,
Қарғалар чўқийди ўлмай кўзингни,
Яшасанг бу дунё кимларгадир тор,
Кўнглимнинг боғига очгил юзингни.
Кел, бирга борайлик ишққа иккимиз,
Остонамни ҳатлаб ўтайлик бирга.
Оппоқ оламларга биз ҳам ҳақлимиз,
Ғижим қоғозлардан кетайлик қирга.
Шоира Жаҳон.
📚ХАЁТ КИТОБИ📚