АҚШ АРМИЯСИГА ОИД ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Айрим давлатларнинг армияларида, шу жумладан, АҚШ армиясида ҳақиқий ҳарбий хизмат ўтайдиган ҳарбий руҳонийлар – капелланлар мавжуд.
Ушбу руҳонийларнинг хизмат мажбуриятларига:
- шахсий таркиб иштирокидаги ибодат тадбирларини ташкиллаштириб, ўтказиш;
- ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий ҳолати устидан назорат қилиб бориш;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жанозасини ўқиш каби мажбуриятлар киради.
Ҳарбий қисм миқёсида ўтказиладиган тадбирларда биринчи бўлиб сўз ҳарбий қисм командирига эмас, дуо ўқиб, фатво бериши учун айнан капелланга берилади.
Ҳарбий хизматим давомида мен АҚШнинг Форт Нокс ва Форт Бенинг ҳарбий базаларида хизмат сафарида бўлганман.
Сафар давомида мен АҚШ Қуролли Кучларида ҳарбий хизмат ўтайдиган капелланлар фаолияти билан қизиқиб, уларнинг бирортаси билан суҳбат қуришга қизиқиш билдирган эдим.
Илтимосим рад этилмади. Форт Нокс ҳарбий базаси ҳудудидаги генерал Поттон номидаги музей яқинида мени ўша ҳарбий руҳонийлардан бири билан учраштиришди.
Бир ёқасида сержант-майорлик, иккинчисида эса протестантлар черковига мансуб хоч белгисини тақиб олган капелланни боғ курсиларидан бирига таклиф қилиб, 20 - 30 дақиқа ўтириб, қизиқ суҳбат қурдим.
Суҳбат ниҳоясига етиб, капеллан нари кетгач, суҳбатимизга аралашмай, ёнимда ўтирган, сафарим давомида менга ҳамроҳлик қилган бошқа мастер сержант, мени ҳарбийлар психологияси ва уларнинг шахсий ҳаёти-ю, кайфиятларида учрайдиган муаммолар билан жуда яхши таниш эканлигимни, шу кунгача хизмат қилиб, капеллан билан бу даражада суҳбат қуриб, мураккаб саволлар билан менчалик мушкул аҳволга сола олмаганлигини айтиб, бир оз ҳайратланди.
- Турли лавозимларда, ҳар куни ҳар хил одамлар билан мулоқот қилар экансан, бундай нарсаларни чуқурроқ ўрганиб чиқишга мажбур булади-да, киши, - жавоб бердим, мен.
Менга маънодор тикилиб қолган мастер сержант:
- Есс! - деб куйди.