АМАЛЛАРИМИЗ ҚАБУЛ ҚИЛИНАРМИКИН?
Мужамми Таймий бир кийим тўқиди. Тўқиган кийимидан кўнгли тўлиб, яхши тўқидим деб ўйлаб, уни сотди. Сотиб олган одам «Кийимнинг айби бор экан» деб, қайтариб берган эди, Мужамми Таймий йиғлаб юборди. Харидор меҳнатига ачиняпти деб ўйлаб, «Йиғламанг. Майли розиман, молингизни оламан», деди.
Мужамми Таймий: «Мен молимни олмай, қайтариб берганингизга йиғлаётганим йўқ. Мен бу кийимни чиройли қилиб тўқидим деб ўйлагандим, айби бор экан, қайтиб келди. Қирқ йил давомида қилган амалларим ҳам худди шу каби қабул қилинмай қолишидан қўрқаман. Шунга йиғлаяпман», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан
@happiestmedium