Ҳажнинг муҳим амаллариЗулҳижжанинг 8-кунидан 13-кунигача давом этади.
😀.
8-зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1- фарзидир.
😃.
8-зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша ерда тунаш. (Суннати муаккада)
😄.
9-зулҳижжада Арафотда туриш. Бу ҳаж амалининг муҳим 2-фарзи. Арафотда пешин ва аср намозлари жамлаб ўқилади. Ким Арафотда турмаса, ҳажи ҳаж ҳисобланмайди.
😁.
10-зулҳижжада шом ва хуфтон намозини Муздалифада жамлаб ўқиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.
😆.
10-зулҳижжада Муздалифада тунаш. Бу вожиб амал. Бомдод намози вақти киргандан сўнг ҳам бир муддат туриш. Бу Суннати муаккада.
🥹.
10-зулҳижжада Муздалифада туриш. Бу ҳажнинг вожиб амали.
😅.
10-зулҳижжада Жамротул Куброга, яъни катта шайтонга тош отиш. Бу ҳажнинг вожиб амалидир.
😂.
10-11-12-зулҳижжада Минода иккинчи бор туриш. Бу Суннати муаккада.
🥲.
10-зулҳижжада қурбонлик қилиш. Бу амал таматту' ва қирон ҳажини қилувчиларга вожиб, ифрод ҳажини қилувчиларга мустаҳаб.
😀☺️.
10-зулҳижжада сочни тагидан олдириш ёки қисқартириш. Бу ҳажнинг вожибларидан бўлиб, эҳромдан чиқиш учун шартдир.
😀😀.
10-зулҳижжада зиёрат тавофини қилади. Бу ҳажнинг 3-фарзи. Бу тавофни 11-12 зулҳижжада қилса ҳам бўлади.
😀😃.
10-зулҳижжада Сафо ва Марва орасида ҳаж ниятида саъй қилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. Агар аввалги кунларда саъй қилмаган бўлса, тавофдан сўнг саъй қилади.
😀😄.
11-12-зулҳижжада Жамротул Кубро, Жамротул Вусто, Жамротус Суғрога (3 та шайтонга) еттитадан тош отилади. Бу ҳажнинг вожиб амали. 13 зулҳижжада 3 та шайтонга тош отиш мустаҳаб.
😀😁.
12-зулҳижжада видолашув тавофи амалга оширилади. Бу тавофни хориждан борганлар бажаради ва бу ҳажнинг вожиб амали.
@Zufar_Domla