💥14-январь Ватан ҳимоячилар кунига бағишланади.
Шахдам -шахдам юрувчилар,
Хизматга шай турувчилар,
Юртга қалқон бўлувчилар,
Байрамидир бу байрам!
Тинчлик учун тиргакларни,
Ҳушёр бўлган, сергакларни,
Мард ва жасур эркакларни,
Байрамидир бу байрам!
Унутилмас дўсту-ёрлар,
Ҳаётидан бахтиёрлар,
Ғурури бор, ори борлар,
Байрамидир бу байрам!
Ҳар отанинг кўзи, қоши,
Ҳалол бўлса еган оши,
Оиланинг карвонбоши,
Байрамидир бу байрам!
Ёри учун ғам ютганлар,
Йўлларин интиқ кутганлар,
Байрам кунин унутганлар,
Байрамидир бу байрам!
Манзил томон элтувчилар,
Ўн тўртни хўп кутувчилар,
Ўқитувчи-ю, ўқувчилар,
Байрамидир бу байрам!
Кўкси тўла номус, орлар,
Осмондаги лочин - сорлар,
Қалбда Ватан ишқи борлар,
Байрамидир бу байрам!
(Ҳар касбнинг эркакларин. Байрамидир бу байрам)!
ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳамдам АЛЛАЁР.
https://t.me/hamdamallayor_official
Шахдам -шахдам юрувчилар,
Хизматга шай турувчилар,
Юртга қалқон бўлувчилар,
Байрамидир бу байрам!
Тинчлик учун тиргакларни,
Ҳушёр бўлган, сергакларни,
Мард ва жасур эркакларни,
Байрамидир бу байрам!
Унутилмас дўсту-ёрлар,
Ҳаётидан бахтиёрлар,
Ғурури бор, ори борлар,
Байрамидир бу байрам!
Ҳар отанинг кўзи, қоши,
Ҳалол бўлса еган оши,
Оиланинг карвонбоши,
Байрамидир бу байрам!
Ёри учун ғам ютганлар,
Йўлларин интиқ кутганлар,
Байрам кунин унутганлар,
Байрамидир бу байрам!
Манзил томон элтувчилар,
Ўн тўртни хўп кутувчилар,
Ўқитувчи-ю, ўқувчилар,
Байрамидир бу байрам!
Кўкси тўла номус, орлар,
Осмондаги лочин - сорлар,
Қалбда Ватан ишқи борлар,
Байрамидир бу байрам!
(Ҳар касбнинг эркакларин. Байрамидир бу байрам)!
ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳамдам АЛЛАЁР.
https://t.me/hamdamallayor_official