#премъера
2025 йил илк шеъри
(Онажоним рози қилсам)
Ёруғ бўлар кундуз-кечам,
Волидамни ҳожи қилсам.
Дилда армон қолмас хечам,
Мен онамни рози қилсам.
Кўплар ибрат олармиди,
Исмим куйга солармиди,
Элда номим қолармиди,
Мен онамни рози қилсам.
Кафтларини силарман мен,
Ҳақдан умр тиларман мен,
Жаннатни нақ биларман мен,
Онажоним рози қилсам.
Ўтар умрим, баҳор-ёзи,
Ҳар ерда бор тош-тарози,
Ҳаёт мендан бўлар рози,
Мен онамни рози қилсам!
Орзуларим ўшалгайдир,
Пойига жон тушалгайдир,
Дилда умид яшагайдир,
Мен онамни рози қилсам!
Мана қўйдим қирқни уриб,
Ёш боладек хаёл суриб,
Қани дилдан суҳбат қуриб,
Мен онамни рози қилсам!
Онам учун арзандаман,
Армондаман, аламдаман,
Худо суйган бир бандаман,
Мен онамни рози қилсам!
Бир кун танам ўтин бўлар,
Умрим туман, тутун бўлар,
Бахтим доим бутун бўлар,
Мен онамни рози қилсам!
(Сўнг, ўлишга рози эдим, Мен онамни рози қилсам).
✍ Ҳамдам Аллаёр. 2025/02/01
Ёқса битта ёнган юракча ❤️🔥
Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉 https://t.me/hamdamallayor_official
2025 йил илк шеъри
(Онажоним рози қилсам)
Ёруғ бўлар кундуз-кечам,
Волидамни ҳожи қилсам.
Дилда армон қолмас хечам,
Мен онамни рози қилсам.
Кўплар ибрат олармиди,
Исмим куйга солармиди,
Элда номим қолармиди,
Мен онамни рози қилсам.
Кафтларини силарман мен,
Ҳақдан умр тиларман мен,
Жаннатни нақ биларман мен,
Онажоним рози қилсам.
Ўтар умрим, баҳор-ёзи,
Ҳар ерда бор тош-тарози,
Ҳаёт мендан бўлар рози,
Мен онамни рози қилсам!
Орзуларим ўшалгайдир,
Пойига жон тушалгайдир,
Дилда умид яшагайдир,
Мен онамни рози қилсам!
Мана қўйдим қирқни уриб,
Ёш боладек хаёл суриб,
Қани дилдан суҳбат қуриб,
Мен онамни рози қилсам!
Онам учун арзандаман,
Армондаман, аламдаман,
Худо суйган бир бандаман,
Мен онамни рози қилсам!
Бир кун танам ўтин бўлар,
Умрим туман, тутун бўлар,
Бахтим доим бутун бўлар,
Мен онамни рози қилсам!
(Сўнг, ўлишга рози эдим, Мен онамни рози қилсам).
✍ Ҳамдам Аллаёр. 2025/02/01
Ёқса битта ёнган юракча ❤️🔥
Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉 https://t.me/hamdamallayor_official