🪶Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ мўминнинг охиратга рағбати қандай бўлиши кераклигини жуда чиройли ва теран тарзда баён қилган. Бу сифатлар ҳар бир мўмин инсон учун улкан насиҳат ва йўлкўрсаткичдир:
1⃣
У алоҳида йўл тутувчи – Одамлар дунё ҳавасларига берилиб кетган бир пайтда, у охиратни мақсад қилади.
2⃣
Қалби пок ва Аллоҳ зикрига мойил – У такавурдан холи, тавозели ва ҳамиша Аллоҳни эслашга шошилади.
3⃣
Зоҳидликни ихтиёр қилган – Дунёга муҳаббат қўймайди, фақат Аллоҳни рози қилиш учун ҳаракат қилади.
4⃣
Аллоҳга яқинлашувчи барча нарсага интилади – Ният ва амали Аллоҳ розилигига йўналтирилган бўлади.
5⃣
Дунёвий нарсалар унинг руҳиятига таъсир қилмайди – Қўлга кирган нарсага ғурурланмайди, йўқотганига эса афсус чекмайди.
6⃣
Бекорчи ишларга аралашмайди – Унга манфаати йўқ нарсалардан четда туради ва ўзидан камайиб қолмайдиган нарсада бахиллик қилмайди.
7⃣
Унинг сифатлари – сидқ, иффат, сабр ва тавозе – Бу хислатлар унинг ҳаётининг асосий рукнларидир.
8⃣
Ҳеч кимдан ўзини устун кўрмайди – У одамлар билан жанжаллашмайди, уларни танқидлаб, айбламайди ва ўз ҳақини талаб қилишда қаттиққўл бўлмайди.
9⃣
Вақтини зое қилмайди ва тилини сақлайди – Бекорчи ишларга киришмайди, вақтнинг қадрини билади, дўстларига ҳурматли бўлади ва холис насиҳатларни қабул қилади.
Бу сифатлар ҳар бир мўмин инсон учун юксак мақсад ва ҳаёт қоидаси бўлиши лозим. Уларга амал қилган одам ҳақиқий саодат ва Аллоҳнинг розилигига эришади.
https://t.me/hadislar_sharhi