ФОЛИ КИСЛОТАСИ!
Туғилажак фарзандингнинг барча аъзолари соғлом ва тўлиқ ривожланган бўлишини хоҳласанг, бунга ҳомиладор бўлишингдан олдин тайёргарликни бошла!
❗️Ҳомила ривожланишида энг зарур витаминлардан бири - бу Фоли кислотаси бўлиб, унинг бошқача номи - витамин Б9.
Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида эмбрион органлари пайдо бўлади. Барча органлар ривожланишида, айниқса нерв системаси шаклланишида фоли кислотаси бевосита иштирок этади. Унинг етишмаслиги боланинг нуқсонли туғилишига олиб келади.
📌 Витамин Б9 га кунлик эҳтиёж:
• Катта одамда - 400 мкг.
• Ҳомиладор аёлда - 1 мг.
Аёл киши ҳомиладор бўлишни режалаштирган пайтданоқ, яъни ҳомиладорлик бошланмасидан фоли кислотасини профилактик дозада, кунига 1 мг дан қабул қилишни бошлаши керак. Курс давомийлиги ҳомиладорликнинг 4-ойигача.
✔️ Профилактик доза: кунига 1 мг.
✔️ Даволовчи доза: кунига 5 мг.
📌 Чиқарилиш шакли: 1 мг ва 5 мг лик таблетка кўринишида алоҳида. 200 ёки 400 мкг дан витамин комплекслар таркибида.
Витамин Б9 нинг табиий манбалари ва шу маҳсулотнинг 100 г миқдорида қанча фоли кислотаси бўлиши расмда кўрсатилган 👇
@GYNECOUZ