🤰
ҲОМИЛАДОРЛИКНИНГ ЭҲТИМОЛЛИ БЕЛГИЛАРИ
Тахминий белгилар ўзингизда ҳис қилган ноодатий ҳолатлардан иборат эди, яъни субектив белгиларга қараб сизнинг ҳомиладорлигингиз тахмин қилинарди.
Эҳтимолли белгилар эса обектив маълумотларга асосланади. Уларни нафақат ўзингиз, балки атрофингиздагилар ҳам кўради ёки сезади. Улар қуйидагилар:
📌 Ҳомиладорликка экспресс-тест (кўнглим айнияпти десангиз алдаяпсан дейиши мумкин, лекин "2 та чизиқ" ни кўрсатсангиз ишонишади);
📌 Аменорея (ҳайз келмаслиги) - охирги марта қачон ҳайз кўрганингизни эслаб қолинг, чунки бу ҳомиладорлик муддати ва туғруқ қачон бўлишини ҳисоблашда керак бўлади;
📌 Сут безларининг катталашиши, улардан шаффоф ажралма (молозиво) чиқиши - ҳомиладорлик бошланиши билан болани эмизишга тайёргарлик ҳам бошланади;
📌 Қин шиллиқ қавати ва бачадон бўйни кўкаради - буни гинеколог кўради! Ўзи одамни хурсанд қиладиган кўкариш фақат шу 😉
📌 Бачадоннинг шакли ва ҳажми ўзгаради, бачадон юмшайди.
Бўлажак она сифатида ҳомиладор эканингизни сезиш учун шу белгилар етади.
❗️Аммо ҳушёр бўлинг, ҳомиладорман дейишга шошилмангда гинеколог қабулига боринг. Чунки бу белгилар бирор касалликда ёки гормонал ўзгаришда ҳам бўлади. Аниқ гапни врач айтади.
@GYNECOUZ