О ноябр, қорайган қоғоз,
Хаёл ниши кўнглимни тилар.
Одамларни ҳайратими оз,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Билинмадим, тундай ўткинчи,
Дилни босган ҳижрон ўкинчи,
Ҳаёт деган аразчи, кинчи,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Юрагимнинг ярасисан куз,
Ишқ ва ҳижрон орасисан куз,
Қани соқий, дарвешларга суз,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Ой осмонда сузган оқ балиқ,
Ҳар лаҳзада битта хатолиқ,
Сийлаб турса яратган Ҳолиқ,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Айтмаганман исмингни аяб,
Бирор бора кўзингга қараб,
Яшасак ҳам, зўрға, амаллаб,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Қибла энди тўртала томон,
Ҳайратидан ҳасрати ёмон,
Омонлигай, азизам омон,
Нега бизни тушунмайдилар?!
@Мирзоҳид Ботиров
12.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ
Хаёл ниши кўнглимни тилар.
Одамларни ҳайратими оз,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Билинмадим, тундай ўткинчи,
Дилни босган ҳижрон ўкинчи,
Ҳаёт деган аразчи, кинчи,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Юрагимнинг ярасисан куз,
Ишқ ва ҳижрон орасисан куз,
Қани соқий, дарвешларга суз,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Ой осмонда сузган оқ балиқ,
Ҳар лаҳзада битта хатолиқ,
Сийлаб турса яратган Ҳолиқ,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Айтмаганман исмингни аяб,
Бирор бора кўзингга қараб,
Яшасак ҳам, зўрға, амаллаб,
Нега бизни тушунмайдилар?!
Қибла энди тўртала томон,
Ҳайратидан ҳасрати ёмон,
Омонлигай, азизам омон,
Нега бизни тушунмайдилар?!
@Мирзоҳид Ботиров
12.12.2024
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ