Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган
Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.
Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.
Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.
Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.
Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.
Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.
Манба
👉 каналга уланиш учун 👇 https://t.me/ghff5566duayencounsellors