Энг ашаддий жиноятчи ҳам ўзини инсон сифатида кадрлашларини хоҳлайди.
Достоевскийнинг "Ўликлар уйидан ёзилган саҳифалар" асарида ўзининг қамоқда ўтказган вақти давомида маҳбусларда кузатган ғаройиб руҳий ҳолат ҳақида гапиради. У бу ҳолатнинг фақат қамоқдагиларгагина хос эмаслигига ишонч ҳосил қилади, чунки у қамоқ деворларидан ташқаридаги одамлар қамоқдаги одамлардан яхшироқ эмаслигини тан олади.
Бу ҳолат қуйидаги тарзда тасвирланган: Достоевский айрим маҳбусларнинг уруш ёки жанжал чиқариш учун махсус можаро қидиришларини пайқаган. Уларнинг бундай қилишларига сабаб, агрессивликлари ёки воқеанинг можарога арзигуликлиги учун эмас. Асосий сабаб можародан кейин бошқа одамлар уларни тинчлантиришга, улар билан гаплашишга ёки уларни хотиржам қилиш учун бирон-бир юмшоқ сўз айтишга ҳаракат қилишарди. Ана шу пайтларда бу одамлар ўзларини қадрли ҳис қилишарди, уларни кўтаринки кайфиятга олиб келувчи сўзлар эшитишарди ва бу уларнинг руҳиятига катта таъсир кўрсатарди.
Бу одамлар, кўпчилик тасаввур қилганидек, ёмон одамлар эмас эди. Улар эътиборга чанқоқ, қадрларини оширувчи ҳар қандай сўзга ташна ва одамларнинг уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари учун имконият беришни орзу қилиб яшашарди.
Достоевский шундай хулоса қилади: энг ёмон жиноятчи ҳам ўзини инсон сифатида қадрлашадиган, тушунишадиган ва ҳурмат қилишадиган муҳитга тушса, нормал инсонга айланиши мумкин.
💎 https://t.me/ghff5566duayencounsellors