🤑
Муҳтож фуқароларга ипотека бўйича субсидиялар қандай берилади❓Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2024 йилдаги 691-сон қарори билан "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга ипотека кредитларини бериш тартиби тасдиқланди.
Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сонли фармонига мувофиқ "маҳалла еттилиги" тавсиясига асосан камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга ипотека берилади.
Тасдиқланган Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:
❄️хусусий уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз пунктга юқори ставкада ипотека кредитларини ажратиш;
❄️ипотека кредити бўйича бошланғич тўлов қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредит суммасининг 15 фоизини ҳамда кредит муддатининг дастлабки беш йили давомида 12 фоиздан ошадиган фоиз тўловлари қисмини қоплаш учун субсидия тўлаш;
❄️ажратиладиган субсидияларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш.
Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахслар учун кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулк ҳуқуқини давлат реестрига ўтказиш билан боғлиқ йиғимлар ва тўловлар қиймати 50 фоизга қисқартирилган.
Субсидиялар "
subsidyplatform.mf.uz" тўлов платформаси орқали ажратилади.
Қарз олувчилар қуйидаги мезонларга мос бўлиши керак:
❄️18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
❄️кредит тўловларини қоплаш учун етарли даромад манбаига, шу жумладан, шахсий томорқа ёки фермер хўжалигидан ёхуд ўзини ўзи банд қилишдан даромадга эга бўлиши;
❄️қарз олувчининг барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлари унинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадининг 60 фоизидан ошмаслиги;
❄️кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилаётган пайтда қарз олувчининг кредит ташкилотларидан олдин олган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги йўқлиги;
❄️бозор тамойилларига асосланган уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида олдин ипотека кредитлари ва ипотека кредитлаш бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлиши;
❄️реконструкция қилиш ва таъмирланадиган уй ёки хусусий уй қуриладиган ер участкаси қарз олувчининг ўзига ёки у билан яшовчи яқин қариндошларидан бирига тегишли бўлиши ва қарз олувчи камида 6 ой давомида шу манзилда доимий рўйхатдан ўтган бўлиши.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва
2024 йил 24 октябрдан кучга кирди.
𝗚𝗲𝗻𝗲𝗿𝗮𝗹𝗶𝘀𝘀𝗶𝗺𝘂𝘀