Ғаллаорол тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Оқбоев туманнинг "Нурафшон" МФЙдаги 20-24-умумий ўрта таълим мактабларида ота-оналар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Милий гвардия Ғаллаорол туман бўлинмаси ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишиб, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда фарзанд тарбияси, ўқувчилар билим савиясини ошириш, телефондан тўғри фойдаланиш юзасидан ота-оналарга тегишли тавсиялар берилди.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда сўз олганлар ёшларнинг билимли, ҳунарли, тарбияли, иродали, маърифатли, маънавиятли ҳамда ватанпарварлик руҳида вояга етишлари учун ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидладилар.
📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram |Instagram|Facebook|YouTube|Sayt