ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИДА 100 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ ХАТНА ТЎЙЛАРИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ
🫥Ғаллаорол туман ҳокимияти ҳамда туман прокуратураси ташаббуси билан “Бексарой” тантаналар мажмуасида 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда чин етим болаларга хатна тўйлари тантанали равишда ўтказиб берилди.
💬Унда Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этиб, жажжи болажонлар ва уларнинг яқинларига ўзининг самимий тилакларини билдирган ҳолда уларга қимматбаҳо совғаларни топширди.
🎙Шунингдек, туман Маданият марказининг таниқли хонандаларининг дилбар наволари даврага янада хушкайфият улашди.
📱Ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube 🌐Sayt