Англия Премиер Лигасида ҳар турда камида битта марказий учрашув бўлади. 33-турнинг марказий баҳси Цент Жеймс Паркда бўлиб ўтади. Эдди Ҳау шогирдлари "Тоттенҳем"ни меҳмон қилишади.
Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар ҳар доим қизиқарли кечади. Ҳар икки клуб ўзаро учрашувлардаги кетма-кет 8 ўйиндан бери гол уриб келишмоқда.
Биринчи даврадаги ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, ўтган мавсум Цент Жеймс Паркдаги баҳсда эса "Нюкасл" 6:1 ҳисобида лондонликларни мағлуб этган.
Иккала жамоа ҳам ушбу мавсумда ҳимоядаги жароҳатлар сабабли жуда кўп голлар ўтказиб юборишган. Бугун ҳам голлар кўп бўлса керак. Ҳар икки жамоа 3 ўйинлик мағлубиятсиз серияга эга. Қолган маълумотлар шарҳ давомида берилиб борилади. Кўрамиз қайси клубнинг серияси якунига етаркин?
16:30 да бошланажак ўйинни
FutbolvaQuiz телеграм каналида ўзбекча шарҳда томоша қилишингиз мумкин.
Обуна бўлинг: @futbolvaquiz