Уйининг остонаси синиб кетдиҚайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу сахийликда донг таратган жўмард кишилардан эдилар. Бир куни у киши бетоб бўлиб қолди. Лекин биродарлари ҳадеганда зиёратларига келавермаслиги у кишини таажжубга солди.
Шунда у кишига: «Улар сиздан қарздор эканликлари учун келишга истиҳола қилмоқда», дейишди.
Қайс ибн Саъд: «Ҳали шунақами?! Ундоқ бўлса, биродарларни зиёратдан тўсадиган ундай молни Аллоҳ хорласин!» деди.
Сўнгра жарчини чорлаб, шаҳар бўйлаб жар солишга буюрди: «Ким Қайс ибн Саъддан қарздор бўлса, у ҳамма қарзидан кечиб юборди!».
Ўша куни то қош қорайгунча азбаройи зиёратчиларнинг кўплигидан Қайс ибн Саъд уйининг остонаси синиб кетди!
FUSSILAT.UZ GA 😎
OBUNA BO'LING ✅
VA ULASHING🗣📱
Telegram | 📱
Youtube
📱
Facebook | 📱
Instagram