Сотувчи дўкон пештахтаси ортида туриб, ўтган-кетганга қараб хаёл сурарди.
Кичкина қизалоқ дўконга яқинлашди ва ойнадан мўралай бошлади. У излаётган нарсасини кўргач, кўзлари қувончдан порлаб кетди....
Қизча ичкарига кирди ва оппоқ дурни кўрсатишни сўради.
- Бу опам учун. Сиз уларни чиройли қилиб ўраб бероласизми? - сўради қиз.
Эгаси кўзларига ишонмай қаради ва сўради:
- Қанча пулинг бор ўзи?
Қиз чўнтагидан рўмолча чиқариб, уни очди, бир ҳовуч пулни пештахтага қўйди. У умид билан сўради:
- Бу етадими?
Пештахтада фақат бир нечта кичик тангалар бор эди. Қизалоқ давом этди:
- Биласизми, мен катта опамга совға олмоқчиман. Онам вафот этганидан бери опам бизга ғамхўрлик қилади, лекин ўзига бир тийин ҳам сарфламайди. Бугун унинг туғилган куни… унга буни совға қилсам, хурсанд бўлади, чунки, унга оппоқ дур жуда ярашади.
Сотувчи мунчоқларни олиб, ичкарига кириб, қути олиб келди, ичига мунчоқни солиб, лента билан боғлади.
- Мана ол! - деди у қизчага. - Лекин эҳтиёт бўлиб олиб бор!
Қиз югуриб чиқиб уйи томон отилди. Иш вақти ниҳоясига етаётганди, дўконга бир қиз кириб келди. У пештахтага сотувчига таниш бўлган қутини ва ялтироқ ўрамни, боғланмаган лентани қўйди.
— Бу мунчоқлар шу ердан сотиб олинганми? Улар қанча туради?
- Ҳа! - деди дўкон эгаси, - менинг дўконимдаги ҳар қандай маҳсулотнинг нархи ҳар доим мен ва мижоз ўртасида сир бўлиб қолади.
Қиз деди:
«Аммо синглимнинг бир нечта тангалари бор эди. Мунчоқ ҳақиқий дурдан қилинган, тўғрими? Улар жуда қиммат бўлса керак. Биз буларни ола олмаймиз».
Сотувчи қутини олиб, мунчоқни вазминлик ва меҳр билан қайта ўраб, қизга узатди ва деди:
«Синглингиз энг юқори баҳони тўлаб бўлди... У бор-будини меҳрига қўшиб тўлади.»
Кичкина дўконга сукунат чўкди, қиз титроқ қўлида кичкина пакетни маҳкам ушлаб турар, кўзларидан эса ёш думаларди...