Лэмпарднинг чемпионшипдаги ишлари қандай кетмоқда?
Инглиз футболининг афсоналаридан бири саналадиган Фрэнк Лэмпард собиқ клуби Челсида бош мураббий ролидаги ишида кўпроқ ажаблантирганди холос. Буни қарангки, у ўтган йил ноябрь ойи охирида Ковентрини қабул қилиб олганидан бери аксарият
танқидчиларига улар жар солиб айтаётган даражада нўноқ мутахассис эмаслигини исботлаб бермоқда. Гап шундаки, Лэмпард қуйи чемпионшип вакилини қабул қилиб олганида клуб мусобақа жадвалида 17-ўринда борарди. Бугунги кунга келиб эса Ковентри Сити 5-ўринга кўтарилган! Эътиборли томони шундаки, жорий йил 18 январидан бошлаб ушбу клуб ўтказилган 10 та ўйиндан 9 тасини ғалаба билан якунлаб, АПЛ йўлланмасига даъвогарлик қилаётган Лидсга ютқазди холос. Кеча Лэмпард шогирдлари Сток Ситини мағлубиятга (3:2) учратган ҳолда мухлисларига яна қувонч улашдилар.
Ўрни келиб қолганда Лэмпарднинг Челсида қайд этган натижаларини бироз эсга олиб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмасди:
1-иши. 2019 йил 4 июлдан 2021 йил 25 январгача;
2- бор қайтиши.
2023 йил 6 апрелдан 28 майгача.
Айниқса, иккинчи қайтиши антирекордларга бой бўлган:
11 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг ва 8 мағлубият, тўплар нисбати 9:21 (-12)!!! Орада Фрэнк Лэмпард Эвертонда (2022 йил 31 январдан 2023 йил 23 январгача) ҳам бош мураббий сифатида ишлаганди. Энг қизиғи, ўтган йили Ковентри Сити ишқибозлари унинг номзоди танлангани учун клуб раҳбариятидан норози бўлгандилар. Яна бир маълумот: 46 ёшли мураббий Ковентри билан 2,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган. У мустақил равишдаги мураббийлик ишини 2018 йили Дерби Каунтида бошлаганди.