Интер устозининг
иштаҳаси карнай
Интер бош мураббийи Симоне Индзагига ЧЛ нимчорак финал доирасида Фейеноорд устидан эришилган ғалабадан (2:0) сўнг матбуот анжуманида шундай савол берилганди: "Жамоангиз бу мавсумда иккита соврин ва унвонга эга чиқиши мумкинми?"
- Йўқ, учта,-дея жавоб берганди "Нерадзуррилар" устози.
Кеча Интер "А" серия доирасида Монца устидан зафар (3:2) қучгач, Индзаги ўша савол-жавобни эсига олиб, шуни қўшимча қилди:
- Олдинги гапимни бироз тўғрилаб қўйишим керак. Требл эмас, квадруплни мақсад қилганмиз, дейишим керак эди. Чунки ёзда клублар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам ўтказилади. Биз фақат мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Албатта, бу осон бўлмайди. Лекин йигитлардаги иштиёқ жуда баланд. Биз ўйиндан-ўйинга ўтиб боришимиз даркор.