𝓕𝓸𝓷 𝓶𝓾𝓼𝓲𝓬 ️️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Чойимиз пиёлада,
Ёшлигимиз кўчаларда,
Хурсандчилигимиз яримида,
Суйганларимиз узоқларда,
Табассумларимиз эса, суратларда қолди.
Qalbingiz orom olishini hohlasangiz
@AlQurannuz ga kiring...
Musiqalar bo‘limi:👉 @arxivfon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#СЕНИ_МЕНДЕК_СЕВОЛМАС_ҲЕЧ_КИМ

Булут тўкар кўз ёшин йиғлаб
Термуламан узоқларга жим.
Ҳаёл ичра дейман шивирлаб
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!

Сен мен учун энг гўзал ҳаёт
Ўзингдурсан қалбдаги сирим.
Юрагимдан отилар фарёд
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!

Ўчоғига ишқдан ўт қалаб
Ўртанади бу ғамгин дилим.
Ўз-Ўзига дейди шивирлаб,
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!

Юрагимнинг ҳар уришида
Такрорланар қадрдон исм.
Йиғлаб дейман ҳатто тушимда
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!

Айтолмасман келсак юзма-юз
Балки кўнглимдаги дардларим.
Кўзларимда намоён шу сўз
СЕНИ МЕНДЕК СЕВОЛМАС ҲЕЧ КИМ!

Майли тақдир кўрмасин раво
Сенинг билан яшайди севгим.
Ёқтирсинлар, ёнсинлар аммо
СЕВОЛМАСИН МЕНИНГДЕК ҲЕЧ КИМ!


#Рамазон_Хуш_Келдинг

Қалбларга иймондан саҳоват сочиб
Савобинг олиб кел дарёдек тошиб.
Илҳақ кўнгилларга қучоғинг очиб
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Ўзингда мужассам руҳ ҳаловати
Мусулмон аҳлининг пок ибодати.
Ёғилар қутлуғ ой ҳақ шафоати
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Ўн бир ой ташрифинг кутдик интизор
Дилларда шукрона, тавбаю, изҳор.
Тангрининг инъоми такрор ва такрор
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Матонат безаб қалблар тўрини
Ибодат безайди умр йўлини.
Зиёга тўлдириб онг шуурини
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Аллоҳга хуш ёқар ўқилган азон
Жаннатга йўл очар нури чарағон.
Мустаҳкам матонат, мустаҳкам иймон
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!


#Хуш_Кeлдинг_Рамазон

Ҳаста юрагимнинг малҳами бўлиб,
Ҳар онинг барокат, ҳайрга тўлиб,
Аллоҳдан савоб-у, ажрлар олиб,
Ҳуш келдинг кутганим Моҳи Рамазон!

Ойларнинг ичида гўзал ойимсан,
Ҳар кунинг файзли, нурга бойимсан,
Бошқа ойлар мендан ранжимасин-у,
Аммо сен баридан ёқимтойимсан!

Ибодат калитин тутиб қўлимга,
Рўзада сабрни сочиб йўлимга,
Шукрни келтириб қўйдинг тилимга,
Хуш кeлдинг кутганим Моҳи Рамазон!


© Ясeмин


​​РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР -2

• Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
• Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
• Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!
- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
• Қадр сураси-3.
• Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
• Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда:
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар.
• Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
• Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи майдагапларни ўз аянчли ҳолида тарк қилинг!
• Ахир улар рамазоний файздан бебаҳра бўлишса сизу-бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди?!
• Унутманг!
• Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир:
«Бас, Аллоҳга қочинглар...»
Зариат сураси-50
.


© Аброр Мухтор Алий


РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР -1

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.

• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

© Аброр Мухтор Алий


Рамазон савол-жавоблари.pdf
430.9Кб
Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#НАСИҲАТ

Эшитдик, зўр экан, ҳикоятингни,
Аммо бир гапим бор, қаттиқроқ олма –
Аллоҳга айт ана шикоятингни,
Ҳадеб қисматингни ўртага солма!

Ақл-ла безамиш Холиқ инсонни,
Сен-да башарийлик ҳолидан қолма:
Ўзинг танлагансан бу имтиҳонни,
Ҳадеб узлатингни ўртага солма!

Шайтон юрар мудом феълингни пойлаб,
Майли, сен қочмоқдан ҳеч лаҳза толма,
Валийлар сукутин дилингга жойлаб,
Вале хислатингни ўртага солма!

Ҳар банда бўйнида савобу хато,
Ғариблик рутбангдан асло уёлма –
Аллоҳ учун қилган бўлсанг мабодо,
Ҳадеб хизматингни ўртага солма!


© Хайрулла Ҳамидов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир йил кутганимсан, соғинганимсан
Йўлингга интизор кўз тикканимсан!
Ашорлар битганим, шеър битганим
Хуш келдинг кутганим моҳи Рамазон!


• Отам: Дардинг бўлса бориб, "денгизга айт, сувга айт, балиққа айт" дедилар;
- Мен аҳмоқ адашиб, "Одамга" айтиб қўйибман.
🤦‍♂️


Яхшилик қил, одам нақши дeгансиз-ку,
Яхши бўлсанг ҳамма яхши дегансиз-ку.
Кўп яхшини кўрдим Она, лек ўзингиз,
Яхшиларнинг энг яхшиси экансизку!..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўйлама, менсиз яшолмайди деб,
Сабрим кўп, ўлгунча бориб етади.
Биламан булар маюс ҳотира бўлиб,
Соғиняпман, лекин ўтиб кетади...

Кўзларим энди сира изламас сени,
Хиёнатлар ҳаёлдан бир-бир ўтади.
Вафосизим, қадрсизим, ишқсизим мени,
Соғиняпман, лекин ўтиб кетади...

Ўзингни кўкларга кўтардинг нечун.?
Ёкида шу кунлар келиши учун.
Парчаланган қалбим эди бус-бутун,
Соғиняпман, лекин ўтиб кетади...

Сенсиз ҳам дунё борича гўзал,
Сенсиз ҳам бахтлар кулиб туради.
Сенсиз ҳам ҳаёт бор азалдан-азал,
Соғиняпман, лекин ўтиб кетади...

© Мафтуна


Энг муҳими: Қалбимиз тўридан жой олган "тасқаралар" бахтли бўлсалар бас...


#Рамазоним_Келмоқда

Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазоним келмоқда.

Саҳар туринг ёронлар,
Хатм қилинг Қуръонлар,
Дод деворсин шайтонлар,
Рамазоним келмоқда.

Ғафлат ойи эмас бу,
Овқат ойи эмас бу,
Раҳмат ойи демак бу,
Рамазоним келмоқда.

Сергаклик вақти бўлган,
Мўъминнинг аҳди бўлган,
Исломнинг фатҳи бўлган,
Рамазоним келмоқда.

Енг шимаринг тоатга,
Иймоний ҳаловатга,
Эришинг саодатга,
Рамазоним келмоқда.

Иймон кучга тўлади,
Шайтон қулфланади,
Руҳул Қудус инади,
Рамазоним келмоқда.

Рамазонда cабр бор,
Етти юз қат ажр бор,
Минг ойга тенг Қадр бор,
Рамазоним келмоқда.

Бу ой Марду майдондир,
Кутиб турган Райёндир,
Суму, деган Раҳмондир,
Рамазоним келмоқда.

Савоб ишда илдам бўл,
Тур, ётма пешқадам бўл,
Аброр сен ҳам маҳкам бўл,
Рамазонинг келмоқда.

Қуёшни ҳам кулдириб,
Қалбга сурур тўлдириб,
Дўстларни суюнтириб,
Рамазоним келмоқда.


© Аброр Мухтор Алий


Кулиб хандон отсанг ҳам
Ҳаста бўлиб ётсанг ҳам
Алам заҳар тотсанг ҳам
Ҳар ишда бир хикмат бор!

Ишларинг кетиб орқага
Дўслар айланса ёдга
Берилмагин фарёдга
Ҳар ишда бир хикмат бор!


“Замон оғир, қўй болам, замонга боқ”, дедилар,
Худогамас, “тинчгина инсонга ёқ”, дедилар.

“Ҳаққимни бер, бу зулм, қайда ҳақиқат?”, десанг,
“Қарши чиқма оқимга, қўшилиб оқ”, дедилар.


Сабоқ берди тиллари бурро
Ўзи амал қилмайдиганлар.
Омад берсин сизга ҳам Худо
Яхшиликни билмайдиганлар!

П/С: Сенга тегишли эмас:)


Неча замон ошди муҳаббат
Неча ошиқларни кўрмади дунё.
Мени юрагимда сен борсан-у, лек
Сенинг юрагингда мен йўқман гўё!..


• Ҳаётда бирор бир инсонинг борми?
- Бир инсонда бутун ҳаётим бор эди!..


Ўйламай гапирма, оғримасин дил
Ойнаси синса гар, тузалмас кўнгил!
Насихат бермайман, қулоғингга ил
Аслида суяксиз яралмишдир тил!


#Қирғоқдан_Олислаб_Бормоқда_Кема

Бу дунё уммондай, одамзод кема,
Оёғим ер босиб юрибди, дема.
Бу соҳил боқиймас, бўлма хомтама,
Қирғоқдан олислаб бормоқда кема.

Давлатга ишонма, боқийга дема,
Бергувчи бор, ризқни ташвишин ема.
Харомдан чўкмасин мисқоли тома,
Қирғоқдан олислаб бормоқда кема.

Лангарлар сабрдан, елканлар нома,
Хазина тоғ бўлар, кам тома - тома.
Аммо бил! Сен билан кетмас ҳеч нима,
Қирғоқдан олислаб бормоқда кема.

Ох, қандай беимкон, аянчли
дам-а?
Бисотим дарё деб қилма ҳеч таъма.
Эҳҳ ,эссиз осийсан, ожиз одам-а,
Қирғоқдан олислаб бормоқда кема...

Показано 20 последних публикаций.