#Рамазон_Хуш_Келдинг
Қалбларга иймондан саҳоват сочиб
Савобинг олиб кел дарёдек тошиб.
Илҳақ кўнгилларга қучоғинг очиб
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Ўзингда мужассам руҳ ҳаловати
Мусулмон аҳлининг пок ибодати.
Ёғилар қутлуғ ой ҳақ шафоати
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Ўн бир ой ташрифинг кутдик интизор
Дилларда шукрона, тавбаю, изҳор.
Тангрининг инъоми такрор ва такрор
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Матонат безаб қалблар тўрини
Ибодат безайди умр йўлини.
Зиёга тўлдириб онг шуурини
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Аллоҳга хуш ёқар ўқилган азон
Жаннатга йўл очар нури чарағон.
Мустаҳкам матонат, мустаҳкам иймон
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Қалбларга иймондан саҳоват сочиб
Савобинг олиб кел дарёдек тошиб.
Илҳақ кўнгилларга қучоғинг очиб
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Ўзингда мужассам руҳ ҳаловати
Мусулмон аҳлининг пок ибодати.
Ёғилар қутлуғ ой ҳақ шафоати
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Ўн бир ой ташрифинг кутдик интизор
Дилларда шукрона, тавбаю, изҳор.
Тангрининг инъоми такрор ва такрор
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Матонат безаб қалблар тўрини
Ибодат безайди умр йўлини.
Зиёга тўлдириб онг шуурини
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!
Аллоҳга хуш ёқар ўқилган азон
Жаннатга йўл очар нури чарағон.
Мустаҳкам матонат, мустаҳкам иймон
Рамазон хуш келдинг, моҳи Рамазон!