Сариқўрғон мастер режа асосида соҳил бўйи туризм марказига айлантирилади
Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида туризм йўналишида тарғиботини кенгайтириб, соҳил бўйи масканларига сайёҳларни кўпроқ жалб этиш бўйича берган топшириқларига асосан, Сўх дарёсининг қирғоғида жойлашган Учкўприк туманининг Сариқўрғон қишлоғининг 78 гектар ер майдонида мастер режа ишлаб чиқилмоқда.
Бугун Учкўприк туман ҳокимлигида вилоят ҳокимлиги Лойиҳа офиси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси, туман ҳокими Қ.Эркабоев, тегишли ташклотлар раҳбарлари иштирокида "Ultra group" МЧЖ архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган мастер режанинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.
Лойиҳа муаллифларига халқаро тажриба асосида маиший хизмат шохобчалари, ресторанлар, аквапарк, мусиқали фаввора, автотураргоҳ, ойнаванд капсула шаклидаги уйлар, санатория, мехмонхона, от спорти, пляж, дор йўллари ва балиқчилик майдонларини лойиҳалаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/fjko_uz