ОНКОЛОГИЯ, ХИМИОТЕРАПИЯ ВА ФИТОТЕРАПИЯ!
Онкология баданда пайдо бўладиган ҳар қандай ўсимталар билан шуғулланадиган фандир.
Химиотерапия эса, онкологияни даволашнинг ҳозирги замонавий асосларига эга бир муолажа туридир.
Фитотерапия эса гиёҳлар билан даволаниш демакдир, хоссатан онкологик касалликларни ҳам даволаш методикалари бор.
Энди солиштирамиз! Ҳозирги баъзи инсонларнинг химиотерапия ва фитотерапия хақидаги фикрини тўғрилаш ва даволанишни тўғри олиб бориш учун!
Химиотерапия - онкологик ҳужайрани ўсишини тўхтатиш деганидир!
Онкологик ҳужайранинг метафазасида митоз бўлиниш процессини тўхтатишдан иборат.
Ва, ооо, бу қандоқ яхши усул!
Ўсишни блоклаб қўйсак, ҳужайра кўпайишдан тўхтайди. Бу онкология йўқолиб, сўрилиб кетади дегани! Ўсишдан тўхтаган ҳужайрани эса организм ўзи ҳам ёки иммунитет ёрдамида бадандан чиқариб ташлайди. Ва химиотерапия бу процесс билан онкокасалларга катта ёрдам беради.
Албатта, химиотерапияда ҳам ҳар бир онкоҳолат учун ўзини алоҳида препаратлари ҳам мавжуд.
Лимфа тизим онкологияси учун, тери онкологияси ёки фиброз тўқималар онкологияси ва ҳкзлар учун... ўз препаратлари бор. Ва бу препаратлар ҳаммаси, урғу бераман - ҳаммаси, қайсидир бир ўсимлик таркибидан ажратиб олинган моддасидир. Булар асосан алкалоидлар ва лактон гуруҳ (лактонлар лигнанлар туркумининг ҳосилаларидир) моддалардир. Яна бошқа ўсимлик моддаларидан ҳам фойдаланилади!
Демак, барибир ўсимликлардан фойдаланишади, алоҳида моддаларидан!
Бу мақтовга арзигулик албатта. Мақсад - касални даволаш!
Аммо химиотерапияни зарари нимадан иборат?!?
Химиотерапия нафақат онкоҳужайраларни, балки соғлом ҳужайраларни ҳам митоз кўпайишини олдини олади. Демак, бизни соғлом ҳужайраларимизга ҳам зарари бор!
Ёки баъзи соғлом аъзолар иши ҳам шикастланади ёки тизим фаолияти.
Химиотерапия бошқа иш қилолмайди! Зарари ва фойдаси 50х50!
Шунинг учун инсон химиотерапияда озиб кетади, сочи тўкилади, юрак касалликлари бошланиши мумкин, жинсий соҳага зарари энг катта!
Мияга эса зарари ҳаммадан катта!
Албатта, медицинада бу ҳолатларни олдини олиш муолажалари ҳам бор. Масалан, В гуруҳ витаминлар, магний, марганец, цинк, кобальт каби минераллардан фойдаланишади. Аммо бунинг учун етук мутахассис бўлиши керак. Ҳар бир ҳолатни тўғри баҳолаб, тўғри муолажани танлай ола билиш керак!!!
Фитотерапиядачи?
Албатта, мақтанмаймиз. Аммо ҳозирча бизда ҳам шунақа ҳолат.
Бизда ҳам ўсимликлардан фойдаланилади. Ўсимликлар таркибидаги баъзи кимёвий моддалари онкоҳужайраларга цитостатик ёки ингибитор таъсири бор! Қолаверса, ўсимликлар таркибида керакли витамин ва минераллар ҳам бор, табиий равишда!
Аммо ҳамма фитотерапевт мутахассислар организмда кечаётган жараёнларни тушуниб, гиёҳларни тавсия қиладими? Ёки комплекс тавсия қила оладими?
Фитотерапия ҳам фойдаси ва зарари 50х50!
Аммо, химиотерапиядан фарқи шуки, ақлли фитотерапевт қўлида гиёҳлар фойдаси 90х10 бўлади. Қолган 10 фоизи эса, иммунитетни кўтариш, оқсил синтезини ва умуман метаболизмни қайта йўлга қўйиш кабилар бўлади...
Бу ман учун факт! Кўпгина фитотерапевт онкологларни кўрганман, вақт кўпроқ кетсада, лекин беморни олиб чиқишган онкологиядан!
Шахсан ўзимдаги жигар раки учун салкам 3 йил вақт кетди, ҳалиям қанақадир асоратлари бор!
Албатта, бу борада химиотерапияда ҳам, фитотерапияда ҳам камчиликлар бор, ва бу камчиликлар албатта, онкология учун методикалар комплекс ишлаб чиқилмагани билан боғлиқдир.
Аммо на илож? Ҳаракат қилишимиз зарур! Ва албатта Биргаликда ҳаракат қилиш зарур! Медицина ҳам, фитотерапия ҳам, касал ҳам!
Кейинги мақолаларимизда медицинада ва фитотерапияда ишлатиладиган моддалар ва гиёҳлар ҳақида секин аста маълумот берамиз, иншааллоҳ.
Лекин булар бир маълумот ўлароқ қолиши шарт!
Онкологияни даволашда гиёҳлардан ўзбошимча фойдаланиш керак эмас, албатта бирор онколог-врач ёки шу соҳа мутахассис-фитотерапевти билан маслаҳат қилишингиз шарт!
Аввал содда дорилар ҳақида, кейин йиғмаларни, кейинчалик методикаларни ёзаверамиз!
Ва кимгадир Аллоҳ бу муолажаларни сабаб қилиб, фойдали ва шифо бўлишини Ўзидан умид қилиб қоламиз!