ПҚ-28.pdf
"Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш бўйича 2025 йил 1 июльга қадар ҳукуматга қонун лойиҳасини киритиш топшириғи берилди.
Шунингдек, божхона назорати остидаги товарларни ташиётган автотранспорт воситаларига фақатгина ВМ томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказлари ҳудудида ҳамда халқаро ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларда (ТИР-паркда) тўхтаб туришга рухсат этилади.
Халқаро шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хорижий ташувчилар томонидан (қўшни мамлакатлар ташувчилари бундан мустасно) Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб автомобилда юкларни халқаро ташишлар фақатгина Ўзбекистон рухсатномалари ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
2025 йил 1 июндан бошлаб Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий қилинади.
❗️Ушбу Президент қарори транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид асосий ҳужжатлар бири бўлсада, қарорда тягач ва прицеплар импортига тақдим этилган, 2025 йил 1 январдан муддати тугаган божхона имтиёзларини узайтириш назарда тутилмаган.
Манба rastamojka_uz
😌 Telegram |🌐 Instagram
🌐 Facebook|🌐 YouTube