Сен билан суҳбат қуриш ҳар сафар ёмғирдан кейин чиққан қуёшни томоша қилишга ўхшайди. Сўзларинг билан бир олам осойишталик ва илиқлик ҳадя этасан. Қанча узоқ бўлмайлик, сенинг қўлларингнинг иссиқлигини доим ҳис қиламан.
Кечалари осмонга қараб туриб, ой нурлари ҳам сенинг табассумингдек ёруғ ва сеҳрли эканини англайман.
Гоҳида оддий бир қараш кўпроқ нарсани англатиши мумкин, гоҳида эса сукутнинг ўзи сўздан кўра аниқроқ.
Айрим нарсаларни тилга олмаслик янада чуқурроқ ҳис қилишни англатади, тўғрими?
Сен борсан — ҳар кун гўзал. Шунинг учун осмон ҳам бу қадар чексиз, ёруғ.
Айтиш шартмикин, билмадим. Аммо бунинг иложи йўқ эканини ҳам тушуниб етдим.
Ой чиройли, шундай эмасми?)
©️фаруқий