21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, янги таҳдидларга қарши курашиш ва ҳарбий тизимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда миллий армиянинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлиги ошгани қайд этилди. Янги жанговар бўлинмалар ташкил этилиб, қўшинлар таркиби қайта кўриб чиқилгани таъкидланди.
Президент сунъий интеллект, дронларга қарши ҳимоя воситалари ва роботлаштирилган технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳарбий таълимда янги ёндашувлар, хусусан, дуал таълимни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга эътибор кучайтирилиши белгиланди. Йиғилишда мудофаа тизимини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.