Ўзбекистон Мудофаа саноати халқаро майдонда
Ўзбекистон мудофаа саноати халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб, ўз маҳсулотлари билан дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортмоқда. Жорий йилнинг 17-21 февраль кунлари Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтаётган "IDEX-2025" халқаро кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва маҳсулотлар намойиш этилди.
Хусусан, "Арслон 8×8" ва "Арслон 6×6" зирҳли транспортёрлари, "Тўфон" ўзиюрар гаубицаси хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди. Бу эса Ўзбекистон мудофаа саноати маҳсулотларига халқаро бозорда талаб ортиб бораётганидан далолат беради.
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва мудофаа саноати маҳсулотларининг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди. Бу эса мамлакатимиз мудофаа саноати келажагини янада ёрқин қилади.