Faol yoshlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ushbu kanalda sizga Andijon davlat universiteti ✏️✒️Filologiya fakulteti matbuot xizmati quyidagilarni taqdim etadi:
📊 ta'limga oid barcha yangiliklar;
📋 turli so'rovnomalar;
📚 hikmatli so'zlar;
🎓 iqtidorli talabalar haqida;
🏆 turli tanlovlar.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ис гази қандай қилиб инсонни заҳарлайди❗️


#iqtibos
* * *
Yasagan suratini tomosha qilganda hayratda qolib, rassomning o'zini unutgan bo'lsak, bu unutish uning uchun eng katta sharafdir...

``Makr va muhabbat``
©Fridrix Shiller


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#эслатма
Талабалар учун қишки таътил бошланаётганлиги муносабати билан бугундан ўз уйларига жўнайдиган бошқа вилоятда яшовчи талабалар ҳамда Андижон вилоятида яшайдиган талабалар диққатига!

Филология факультети деканати барча талабаларга уйларига етиб олишда ва янги йилда хавфсиз ва равон йўлларни тилаб қолади!
Йўлингиз бехатар бўлсин азиз талабалар!

🎄🎄🎄
@Faol_yoshlar24


Китоб-мен учун устоз, мураббий, китоб-мен учун ҳаёт. Ўз китобларим эса, яхшими ёмонми- менинг умрим, тансиқми, мундайроқми-дастурхонга қўйганларим...

Камчибек Кенжа

@Faol_yoshlar24


Репост из: Adu.uz | Rasmiy kanali | Andijon davlat universiteti
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

🎄Yangi yil bayrami munosabati bilan Andijon davlat universiteti Filologiya fakulteti xotin-qizlar masalalari bo'yicha dekan maslahatchisi D.Xodjayeva boshchiligida olib borilayotgan "Mohir qo'llar" to'garak mashg'ulatlari davomida iqtidorli talaba-qizlar tomonidan tayyorlangan yangi yil archasi va o'yinchoqlar ko'rgazmasidan fotolavhalar.


✴️ Andijon davlat universitetining rasmiy sahifalari👇🏻
Veb-sayt 🌐 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐YouTube


ҚОР

Хайрлашган эдим эрта баҳорда,
Ёзда кўрган эдим уни сўнгги бор.
Отамнинг сочида эди ўшанда,
Бугун ер юзини қоплаб олган қор.

Қариб борар экан баҳор муттасил,
Иш ташлаша бошлар япроқлар ғиж-ғиж.
Қор ёғар устига қулар бир фасл.
Куз юрак чангаллар – тутади хуруж.

Уйғониб кетасан тонгда дафъатан,
Ғолиб бўлгандайин йиғлайсан жангда.
Сўнгра воз кечасан барча нафратдан,
Дунёни томоша қилиб оқ рангда.


УМР КИТОБИ

Одамзод ҳаётининг ўзи нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади, деган саволни ўйлаб кўрмаган киши кам бўлса керак. Чиндан ҳам инсон ҳаётининг ўзи нима?
Чамамда, Номаи-аъмол, Умр китоби деган гаплар бежиз айтилмаган. Ҳар банданинг умри бир китобга ўхшайди. Умр китобининг дебончаси одам ҳали туғилмасиданоқ Аллоҳнинг ўзи томонидан битиб қўйилади. Дебончанинг номи Пешонага битгани ёки Тақдири азал деб аталса ажаб эмас.
Инсон оқ-қорани таниб, онгли ҳаёт кечира бошлагач, ўзининг Умр китобини ўзи ёзишга киришади. Ҳар куни, ҳар лаҳзада... Синов даври деб аталмиш бу паллада бандаси қилган жамики яхшию ёмон амаллар ёзилиб бораверади. Умр поёнига етган куни китоб ҳам ёпилади.
Сўнг барча ҳисоб-китоб қилинади-да, Хотимани тағин Яратганнинг ўзи битади. Савоби кўп бўлса бир тараф, гуноҳи кўп бўлса...
Умр китобига эзгу саҳифаларни кўпроқ ёзиш ҳар бандага насиб этсин.

✍ Ўткир ҲОШИМОВ


Япониянинг барча шимолий шахарларидаги тротуарлар иситилади. У ерда хеч қачон музлама ёки қор тўпланиши бўлмайди.


Пешона тери.

Марк Твен ёшлигида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:

«Ёшлигимда жуда камбағал эдик. Мен нимжон ва кучсиз эдим. Устозимиз тозаликка қаттиқ эътибор берарди. Ким сиёҳдонидан сиёҳ тўкиб юборса, унга икки жазодан бирини қўлларди — бири уриш бўлса, иккинчиси бир доллар жарима.

Мен сиёҳдонни жуда эҳтиёт қилардим. Чунки отамнинг қўли калта ва у ошиқча доллар бера олмайди, шунингдек ўзим ҳам устознинг калтагига дош бера олмайман. Лекин бир куни барибир сиёҳ партага тўкилиб кетди. Устоз менга ўқрайиб қаради. Эртага мени нима кутиб турганини билдириб бошим билан устозга ишора қилдим.

Кечқурун отамга бўлган воқеани айтиб бердим. Отамнинг кўнгли юмшаб кетди ва устоз калтагидан қутилиб қолиш учун бир доллар берди. Эртасига долларни беришга кўзим қиймай, устознинг калтагига бир амаллаб чидадим. Пешона терим билан ишлаб топган биринчи долларимга шу тарзда эришганман».


Нобел мукофоти совриндорига қанча тўланади?

Ҳар йили Нобел мукофоти учун совриндорлар аниқланади. Соврин эгалари эса $986 000 мукофат пули билан тақдирланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄ХАЙРЛИ ТОНГ!

❄️Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Янги кун, янги ҳафта муборак бўлсин!
☃️

❄️👀 Bizni kuzatishda davom eting! 👇

®🟢
@Faol_yoshlar24

🌐Filologiya fakulteti matbuot xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёз пайтларини эслаб.....


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ишқим гулхан ёқаверади, оққан дарё оқаверади...

Дунёдаги энг ажойиб ва чиройли нарсалар кўринмайди, эшитилмайди ва ҳатто тегинилмайди. Улар фақатгина юрак билан ҳис қилинади...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум.
Дам олиш кунингиз мароқли, файзли ўтсин.
Бу кунни яқинларингизга бағишланг. Сиз уларга жуда кераксиз.


❗️20-dekabrdan uzrli sabablarga ko‘ra o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha arizalar qabuli boshlandi

Arizalarni qabul qilish uchun 13 ta OTMda hududiy ishchi guruhlar tashkil etildi (yuqoridagi suratda ko‘rsatilgan).

⏳ Ishchi guruhlar 2025-yilning 20-yanvar kuniga qadar har kuni soat 9:00 dan 17:00 gacha (yakshanba – dam olish kuni; shanba – soat 9:00 dan 15:00 gacha) faoliyat koʻrsatadi.

📄 Ariza beruvchilar quyidagi hujjatlarni (offlayn) taqdim etishlari talab etiladi:

➖ o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha ariza (ariza blankasi hududiy ishchi guruh tomonidan beriladi va talaba uni joyida to‘ldiradi);
➖ talabaning reyting daftarchasi yoki belgilangan shakldagi akademik ma’lumotnoma yoki transkript nusxalari (bittasi bo‘lsa yetarli);
➖ pasport nusxasi;
➖ uzrli sabablarni asoslovchi tegishli hujjatlar.

❗️Ma'lumot uchun, o‘qishni ko‘chirishga asos bo‘luvchi 2 ta uzrli sabab mavjud. Bular:

➡️ talaba oila qurishi munosabati bilan turmush o‘rtog‘i doimiy yashaydigan hududdagi oliy ta’lim muassasasiga o‘qishini ko‘chirish istagidagilarga;
➡️ davlat organlarining xodimlari ish joyi o‘zgargan taqdirda uning turmush o‘rtog‘i yoki voyaga yetmagan farzandi o‘qishini ko‘chirmoqchi bo‘lganlarga (tegishli vazirlik (idora) rahbarining tavsiyasi asosida)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ис гази қандай қилиб инсонни заҳарлайди❗️


#iqtibos
* * *
Yasagan suratini tomosha qilganda hayratda qolib, rassomning o'zini unutgan bo'lsak, bu unutish uning uchun eng katta sharafdir...

``Makr va muhabbat``
©Fridrix Shiller


Бугун ялдо кечаси, бугун 2024 йилнинг энг узун туни.

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси «Ялдо» кечаси дейилади.


Ona seni qaritib qo'ydim...

Hozir bir savobga qo'l uraylik, hamma onasiga telefon qilib yoki telegram, sms orqali yaxshi ko'rishini aytadi. Bilaman ko'pchilik uyalganidan ham ayta olishmaydi ammo hozir aytishingiz kerak.

Commentga screenshot qilib yuboring keying, onajonlarimiz baxtimizga sog'-salomat bo'lishsin)

@Faol_yoshlar24 | Rasmiy kanal


Bor gap shu:

Talabani dars qilish emas, dars qilish kerak degan o’ylov tamom qiladi…)

@Faol_yoshlar24 | Rasmiy kanal

Показано 20 последних публикаций.