Ўзбекистон бўйлаб болалар учун бепул фильмлар намойишлари ўтказилмоқда.
Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Кинематография агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари» шиори остида тадбир ўтказилди.
Республика бўйлаб ёш томошабинлар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган 10 дан ортиқ фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилди. Акция доирасида 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёш томошабинлар аудиторияси учун ишланган фильмлар намойиш этилмоқда.
Бундан ташқари, кун давомида Миллий кино санъати саройида болалар учун шоу-концерт дастурлари, турли мультфильм қаҳрамонлари иштирокида ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Шу билан бирга, болажонларни хурсанд қилиш мақсадида киносаройнинг ёзги ҳовлисида турли аттракционларнинг бир кунлик фаолияти ҳам йўлга қўйилган.