Бир йиғинда аёллардан бири жуда ғалати ўтиргани эътиборимни тортди.
Кўзлари у ён-бу ёнга шубҳа билан боқади. Ҳар замон овозсиз режимга қўйилгани туфайли вибрация бераётган телефонини кўтариб ташқарига чиқиб кетади. Қайтгач яна хотиржам ўтиролмайди...
Ахийри ўзи билан суҳбатлашиб билдимки, ўша аёлнинг эри унинг бу ерга келишига қарши бўлган экан. Шу туфайли аёл эрига бошқа жойга боришини айтиб уйдан чиқибдию, яширинча келиб-кетишга қарор қилибди.
Эри қарши бўлган жойга келиб, игнанинг учида ўтиргандек жонсараклик билан шу ерда бўлгандан, хотиржамгина уйда ўтириш яхшироқ эмасмикин?
Ҳар гал эри қўнғироқ қилганида, атрофдаги овозлардан қаердалигимни англаб қолади, деган хавотир билан ҳали у бурчакка бориб гаплашиб, ҳали бу бурчакка бориб гаплашиб келиб, бирор таниш кўриб қолиб етказишидан чўчиб, ўша йиғинда қатнашгандан кўра, уйида бехавотир ўтирган яхши эмасмикин?
Менимча, ўша ерга бориш шу қадар муҳим бўлса, ё буни яқинларига тушунтиришни уддалаш керак, ё боришдан воз кечиш керак.
Бошқа вариант ўринсиз.
P.S. Ўша аёлнинг ўзи билан бу мавзуда етарлича суҳбатлашдим. Бошқа аёллар ҳам ўйлаб кўриши учун бу ерга ёзишга қарор қилдим.
#Gavhar Nasrulloh
👉@facebookdagi_gaplar