- "Мана бу ечим ўрнига бошқа вариант танласа яхши эди", "нега фалон ресурсдан фойдаланмади", "фалончини жамоага бошидан олмаслик керак эди", деб танқидий фикрлашга имкон бўлди. Оддий суҳбатда бунақа ғоя-фикрлар келмасди.
- Тунов куни ўзи айтиб қолди: "комиксни ўқий бошлаганимдан бери инглиз тили дарсида жуда маза қилаяпман, осон ўзлаштираяпман, зўр тушунаяпман", деб.
👉 Энди минус тарафлари:
- Япон ва корейс комиксларида баъзи аёл-қиз персонажлар ҳаддан ташқари очиқ кийимларда тасвирланади. Айниқса муқовасида. Шунчаки чиройини кўрсатиш эмас, мини юбка хижолат бўладиган қилиб, бўрттириб чизилган. Бу ҳам маркетинг шекилли, комикс муқоваси харидорни жалб қилиб, кўп сотилиши учун. Энди бунақа жойларини варақлаб ўтиб кетса бўлади.
Лекин диалогларда, сюжетда уятли ёки аҳлоқсизликка ундайдиган контекстлар йўқ, қайтага аҳлоқсиз фахшга мойил персонажлар салбий образда тасвирлаган. Бу томонига жуда аҳамият берилган.
- Комикс диалогларга асослангани учун болада асосан суҳбат жанри кучаяди. Расмий-идоравий тил, ОАВлар жанри, адабий-ҳикоявий услуб томони унча ривожланмайди. Бирор имтиҳон ёки вазиятда, шу "бир томонлама ривожланиш" панд бериб қолиши мумкин.
- Репетитор ёки ўқув марказига қатнашга солиштирганда секинроқ ўрганади. Бир неча ой ичида интенсив ўрганиб, имтиҳон топшириш зарур вазиятда унча тўғри келмайди.
...:::===:::...
Балки кимгадир фойдаси тегар. Балки мен сезмаган бошқа эффектлар яна чиқар. Тажриба давом этаверсинчи.
p.s. Миллий руҳият ва қадриятлар ҳисобга олинган комикслар ясаш бўйича кўп инсайтлар келди. Замонавий кўникмаларни шакллантирадиган, ўйлашга мажбур қиладиган сюжетлар топиш. Шунчаки сюжетга қизиқиб ўқиш жараёнида, хорижий тилнинг бир неча қирраларини киши билмас тартиб ва услубда ўрганиб қолиши. Хорижий тил баҳонасида ўзи сезмаган ҳолда кимё, физика, муҳандислик, миллий тарих, адабиёт, география, руҳий тарбия, ўз дини тарихини ўрганиб қолиши ва ҳк.
p.p.s. Мустақил ўрганишга унча қизиқмайдиган, дангасароқ болани ҳам мажбурламасдан билим олишига эришса бўларкан. Албатта бирор ўқишга қатнаш, 1-2 соатлаб нимадир ёзиш-ёдлаш, пул сарфлаш шарт эмас экан. Бу услубни сайқаллаб технологизация қилса, малакаси ўртача ўқитувчилар ва минимал ресурслар билан яхши натижаларга эришса бўлади, деб ишонч ҳосил қилдим.
#Bobur Niyozov
https://t.me/facebookdagi_gaplar