Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор коррупция билан қўлга олинди.
«Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.