Юртимизнинг ҳайвонот дунёси янада бой бўлади.
Куни кеча “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Давлат дастури лойиҳаси мамлакатимиз тараққаётига хизмат қилувчи кўплаб таклифларни ўз ичига олганлиги, хусусан “яшил ривожланиш” борасида мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўлини белгилаб бериётганлиги билан аҳамиятли.
Жумладан, ов қилишга мораторий жорий қилишга оид таклиф она табиатимизга бефарқ бўлмаган юртдошларимиз учун айни муддао.
Экологик партия, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси ва кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилинмоқда.
Бунда мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди;
Овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади;
Шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популяциясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилиши очиқ сув ҳавзаларимизни ҳайвонот дунёсини яънада бойитишга хизмат қилиши турган гап.