#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб
❓64-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен ҳозирда Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий фанлар факультети (сиртқи таълим шаклида) социология йўналишининг 2-курс талабасиман. Мен Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий фанлар факультетининг психология йўналишига ўқишимни кўчиришим мумкинми? Яъни бу икки йўналиш мос ва турдошми?
✅ ЖАВОБ:
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхатига кўра “5210100 Социология” бакалавриат таълим йўналиши ҳамда “5210200 Психология (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишлари турдош эмас.
Талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
❓65-САВОЛ:
Менинг турмуш ўртоғим Қирғизистон Республикасидаги университетда ўқийди. Унинг ўқишини Андижон давлат университетига кўчирмоқчи эдик. Қандай имтиёзлар кўзда тутилган?
✅ ЖАВОБ:
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига кўчиришда имтиёзлар кўзда тутилмаган.
❓66-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен 2019 йил математика мутахассислиги бўйича магистратурага давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинганман. Жорий йилда ўқишимни тугатдим. ОТМ да дарс бериш ниятим бор. Грант асосида ўқиган талаба қай тартибда ишга олинади? Қандай ҳуқуқ ва имкониятларим бор? Ўзим тугатган ОТМ да ишга қолишим мумкинми?
✅ ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган "Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ ўқишни тугаллаш йилида олий таълим муассасаси магистратурасининг битирувчиси бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда тақсимот бўйича 3 йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига тайинланади. Ушбу муддат фақат давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган магистратура битирувчилари учун қўлланади.
👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ | 61-63 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!