#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволларга жавоблар
❓12-САВОЛ:
Менинг қариндошим ўзи Қозоғистон фуқароси ва ҳозирда Қозоғистондаги институтда 1-курсни тамомлади. Шу қариндошим ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинми?
✅ ЖАВОБ:
Хорижий фуқароларнинг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларига кўчириш суҳбат асосида амалга оширилади. Бунинг учун хорижий фуқаролар ўқишини кўчириш бўйича 15 июлдан 5 августга қадар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.
❓13-САВОЛ:
Мен Бухоро давлат университетининг Жисмоний маданият таълим йўналишини биринчи курсини тамомладим. Ўқишимни шу университетнинг Иқтисодиёт йўналишига кўчира оламанми?
✅ ЖАВОБ:
Бир олий таълим муассасаси доирасида ўқишни кўчириш учун белгиланган узрли сабаблар мавжуд эмас. Шунга кўра, бир олий таълим муассасаси доирасида ўқишни бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиз ўқишингизни кўчириш учун рўйхатдан ўтишингиз ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширишингиз лозим.
❓14-САВОЛ:
Мен ҳарбий қисм тавсияномасига эгаман. Мен ушбу тавсияномам билан 5 та йўналишни танлай оламанми? Агар мумкин бўлса имтиёзим қандай қўлланилади?
✅ ЖАВОБ:
Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар ҳам 5 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаши мумкин.
Фақатгина ушбу тавсиянома бўйича имтиёз биринчи танланган таълим йўналишига нисбатан татбиқ этилади.
Агар талаба тест синови натижаларига кўра имтиёзи бўйича биринчи таълим йўналишига талабаликка тавсия этилмаганда, тўплаган бали билан танланган барча таълим йўналишларига умумий танловда иштирок этади.
❓15-САВОЛ:
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар мажбурий ишга жойлаштирилиши мумкинми?
✅ ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларида ўз ҳисобидан тўлов-контракт бўйича таълим олган битирувчилар ўз ихтиёри билан тақсимот комиссиясида иштирок этиши ва унинг розилиги асосида комиссия қарори билан таклиф этилаётган иш жойларига ишга юборилиши мумкин.
Бунда, битирувчиларнинг тақсимоти олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланган олий таълим муассасасининг тақсимот комиссияси томонидан ўтказилади.
👀 Eduuzни кузатишда давом этинг!
👉 @eduuz