Улғайиб сукутда жуда кўп донолик борлигини англамоқдаман. Ёшлигимда одамлар орасида сукут сақлардим, чунки одамлар кўп нарсани билади, мен эса ҳали ҳеч нарсани билмайман деб! Мана бир-мунча улғайдим, кўп нарсаларни ўргандим, кўп нарсаларга амин ва иқрор бўлдим, хатолар қилдим, хуллас кўп нарсани тушундим. Токи бутун борлиқни қандай пайдо бўлишидан тортиб, қандай йўқ бўлиб кетишигача тушуниб етдим! Лекин барибир ҳам одамлар орасида сукут сақлайман. Чунки энди жуда кўп нарсани биламан. Бизнинг билганларимиз ва билмаганларимизнинг барчаси сукунатимизда. Бошқалар эса шунчаки оғзига нима келса шуни гапиради холос...
@edmondclub
@edmondclub