Репост из: Аbdushukur Xamzayev
“Яшил ривожланиш” моделига ўтиш бўйича муҳим вазифалар амалга оширилади
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
2025 йилга берилган номдан ҳам англаш мумкинки, дастурда мамлакатда экологик барқарорликка эришиш, “яшил иктисодиёт”га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги, “яшил ривожланиш” моделига ўтиш бўйича жуда кўплаб муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Албатта, партиямиз ҳамда фракциямиз билан биргаликда давлат дастури лойиҳасини чуқур муҳокама қиламиз ва Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларимизни билдирамиз.
Атроф-муҳит ва ўзининг соғлом келажагига, қолаверса, жамиятимизнинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан давлат дастури билан танишиб чиқишларини ҳамда ўз таклифларини билдиришларини сўраган бўлардим.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube

Алоҳида таъкидлашни истардимки, давлат дастури лойиҳасидан Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган ва бу бизни жуда қувонтиради.