Иқтисодчи каби фикрлашнинг сири бозорда азалдан биз билан ўйин ўйнайдиган алтернатив танловларни англай олишдир. Бозорни тартибга солиш капитал ва ишчи кучининг оқимини бузиши, маҳсулот ва хизматларнинг нархини ошириши, инновацияларга тўсқинлик қилиши ёки умуман иқтисодиётни кишанлаб қўйиши мумкин. Ва бу хали яхши ниятда амалга оширилган назоратнинг натижаларидир. Энг ёмони, тартибга солиш шахсий манфаатлар учун кучли қуролга айланиши мумкин, бунда компаниялар сиёсий тизимни ўз фойдасига ишлатишади. Ахир рақобатчиларни ўзинг енга олмасанг, нега хукуматдан фойдаланиб уларни жиловламаслик керак.