Асосий ставка нима ва нима учун керак?
Асосий ставка Марказий банклар томонидан кредитлашнинг энг паст фоиз кўрсаткичидир. Яъни марказий банк ўзи белгилаган фоиз ставкаси бўйича тижорат банкларига кредит беради. Тижорат банклари эса аҳолига ўзининг харажат, риск ва фойдасини қўшиб кредит беради. Шу билан бирга асосий ставка билан ҳам аҳолига кредит берилиши мумкин ва бу фоиз тўловлари кредит олувчи ва берувчи ўртасидаги шартнома ва асосий ставканинг ўзгаришига қараб фарқланиб боради.
Асосий ставка мамлакатнинг пул кредит сиёсатида муҳим аҳамият касб этади. Ставканинг паст бўлиши пулнинг кўп истеъмол қилинишига ва хўжалик ва корхоналарнинг молиявий ресурслар арзонлашишига олиб келади. Паст ставка иқтисодиётнинг тезроқ ҳаракатланиши ва ривожланишига, кредит ва депозитларнинг фоиз ставкаси арзонлашишига ва аҳоли ва компанияларнинг қўлида кўпроқ пул тўпланишига олиб келади. Лекин шу билан бирга инфляциянинг ортишига олиб келиши мумкин ва бунга жавобан МБ ставкани кўтаради. Бу эса пулнинг нархи қимматлашишига олиб келади. Иқтисодиёт секинлашади, кредит ва депозит фоизлари ошади, истеъмол харажатлари ва миқдори камаяди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, асосий ставка пул кредит сиёсатини самарали олиб боришда, иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда, пулга бўлган ишонч ва унинг тўлов, айирбошлаш функциясини самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этади.