Глобаллашув ҳалқаро меҳнат тақсимоти, сиёсий иқтисодий тармоқларни бир бутунлаштириш, трансмиллий ва минтақавий жараёнларни бирлашган умумий тушунчаси деб қаралади. Глобаллашув жараёни минтақалар ва мамлакатларни бирлаштириш, уларни иқтисодий сиёсий яхлитлигини таъминлаган ҳолда бирлаштиради, ташқи ва ичқи савдо алоқалари орқали биргаликда ривожланишни келтириб чиқаради.
Глобаллашув натижасида капитал, меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқариш ресурсларининг дунё бўйлаб айланиши(кўчиши) тартиб қоидалар, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ва қонунчиликнинг стандартлашиши, ва яна турли мамлакатларнинг тили ва маданияти бир-бирига яқинлашиши ва жипслашишини кўришимиз мумкин. Глобаллашув тизимли хусусиятга эга бўлиб, жамият турмиш тарзининг барча жабхаларини қамраб олади.
Глобаллашувнинг келиб чиқишини турлича талқин қилишади. Масалан, сиёсатчилар демократик уйғунлик ва унинг кенг тарқалиши билан боғлашса, тарихчилар капитализмнинг ривожланишини сабаб қилиб кўрсатишади. Иқтисодчилар эса молия бозорларининг трансмиллийлашуви билан изоҳлашади.
Глобаллашувнинг салбий ва ижобий оқибатлари мавжуд бўлиб, мамлакатлар иқтисодининг ривожланиши эркин савдо, бир жойдан иккинчи жойга эмин-эркин кўчиб ўтиш, инфратузилмаларнинг жаҳон стандартларига мослашиши, олигархия, монополия, олигаполияларнинг йўқ бўлиши ва протексионизмга йўлларининг чекланишини ижобий томонлари ҳисобланади. Миллий маданият ва қадриятларнинг бирлашиб кетиши ва ёки йўқолиши, бирор соҳа ёки тармоқнинг сусайиши ва бошқа давлатлар товар ва маҳсулотларига қарам бўлиб қолиш, мамлакат хатти-ҳаракатларининг бутун дунё кузатувида бўлиши, жаҳон стандартларига мос келмайдиган ҳаракатлар орқали эмбарго ва ёки санкциялар гирдобида қолиш ҳавотирлари ва ҳукуматга нисбатан бошқарувдаги босимларни ортишини салбий оқибатларга киритишимиз мумкин.