Дўстлик туманида прокурор кубоги учун кураш мусобақаси ўтказилди
Бугун Дўстлик туманида туман прокурори кубоги учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашув 13-сонли умумтаълим мактабининг замонавий сунъий қопламали майдонида ташкил этилди.
Мусобақада белгиланган вазн тоифалари бўйича 300 га яқин катталар ва ўсмирлар ғолиблик учун баҳсга киришди. Беллашувлар қатъий, муросасиз ва юксак спорт руҳида ўтди. Ҳар бир курашчи гиламда юракдаги ғурур, кўнгилдаги меҳр ва тинимсиз машқлар самарасини намоён этди.
Кураш – бу шунчаки жисмоний кучи билан эмас, балки ақл, сабр ва ҳурмат асосида юритиладиган миллий мерос. Мусобақа орқали нафақат спорт маҳоратлари, балки ватанпарварлик, интизом ва адолат каби қадриятлар тарғиб қилинди.
Мусобақа якунида ҳар бир вазн тоифасида ғолиб чиққан спортчиларга қимматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.
Бу каби тадбирлар ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук шахс сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки баркамол авлод — бу барқарор келажак пойдевори.
📍Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:🌍
Web sayt | ✅
Do'stlik hayoti| ✅
Tuman hokimligi | 💬
Facebook| 📹
Youtube