ПРОСТАТА БЕЗИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Простата бези эркаклар организмида катта ҳаётий муҳим вазифаларни бажаради. Простата бези ишлаб чиқарадиган суюқлик шираси аввало асаб тизимини тинчлантириб, мушакларга қувват бахш этади. Инсоннинг руҳий фаолиятини тетиклаштириб, қон босимини кўтаради.
Простата бези жинсий ҳаётнинг бир маромда кечиши ҳамда бундан қониқиш, лаззатланиш ҳиссини ҳис этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Одатда, жинсий ожизлик эркакнинг нормал жинсий алоқа қила олмаслигини англатади. Бундай нохуш ҳолатга тушиб қолишга эса ярага қарши (циметидин), қон босимини туширувчи (клофелин, анаприлин, резерпин), депрессияга қарши (амилтриптилин), психотроп препаратларни узоқ вақт қабул қилиш сабаб бўлиши мумкин.
Жинсий сустликни даволаш мижознинг ёши ва касаллик шаклига боғлиқ. Даволаш якка тартибда олиб борилиши шарт. Даволаш тадбирлари комплексига маълум гигиеник режим, жинсий фаолиятни яхшиловчи даволаш, руҳий мувозанатни тартибга келтириш, парҳез тавсиялари, дори-дармонлар билан даволаш ва физотерапия, гиёҳлар билан даволаш, физкультура ҳамда уқалаш киради.